Bond Investments компанияси (БАА) «Пойтахт банк» акцияларининг 100% эгасига айланди. Июнь охирида Давактив шу инвестор билан банкни 10 млн долларга сотишга келишилгани ҳақида хабар берганди.
Президент 2025 йилда НКМК, ОКМК ва «Ўзбектелеком»нинг 5 фоизгача акцияларини халқаро фонд бозорига жойлаштириш тўғрисида топшириқ берди. Шунингдек, 7 та давлат компанияси акцияларини халқаро инвесторларга сотиш режалаштирилмоқда.
Президент давлат объектларини хусусийлаштиришни жадаллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. 247 та корхонанинг давлат улушлари, 1000 дан ортиқ кўчмас мулк объекти ва 12 та йирик корхона акциялари савдога чиқарилади. Сотилмай қолган ер участкалари нархи босқичма-босқич пасаяди.
Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарди. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги 100 фоиз давлат улуши New Industrial Technologies`га ўтказилди. Давактив хусусийлаштириш жараёни бўйича яна расмий хабар бермади.
Президент 33 та дон корхоналарини хусусийлаштиришни тезлатиш бўйича топшириқ берди. У вазирлик ва ҳокимликлар активлари сотувининг сустлашиб бораётганини танқид қилди. Масалан, Тошкент шаҳрида 25 гектар ер аукционга қўйилиб, кейин қайтариб олингани сабабли бюджетга 600 млрд сўм келиб тушмаган.
Давлат активлари агентлиги «Ўрта Осиё Транс» корхонасидаги 51 фоиз давлат улушини Hyper Partners МЧЖга 65 млрд сўмга сотиш бўйича келишувга эришди. Савдо доирасида Hyper Partners ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири санкциялар рўйхатига киритилмагани тўғрисида хулоса тақдим этилган.
Ўзбекистон президенти 2023 йилда 1000 дан ортиқ давлат объектларини сотиш кўзда тутилган дастурни тасдиқлади. Гап 39 та йирик давлат компанияси, 8 та банк, 20 та вазирлик, бошқа давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шўба корхоналари ҳамда фирмаларидаги улушлари ҳақида бормоқда.
Ўзбекистонда ягона беш юлдузли Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси сотувга қўйилди. 3,1 гектарда жойлашган 8 қаватли меҳмонхонада жами 300 та стандарт, люкс ва ярим люкс хоналар, конференция ва банкет заллари мавжуд. Савдо барча учун очиқ бўлиши айтилмоқда.
Йил бошидан буён Ўзбекистонда 4,5 трлн сўмлик (420 млн доллардан ортиқ) 619 та давлат активлари сотилди. 2022 йилда 32 та йирик объектни давлат улуши билан сотиш, «Ўзсаноатқурилишбанк»ни хусусийлаштириш режалаштирилмоқда.
Молия вазири Тимур Ишметовнинг фикрича, хусусийлаштиришдан асосий мақсад инвесторларга давлат бозорларни тарк этаётгани ва улар давлат компаниялари томонидан адолатсиз рақобатга дуч келишидан қўрқмаслигини кўрсатишдир. «Самарасиз давлат корхоналаридан қанчалик тез қутулсак, биз учун шунчалик яхши», — деди у.
Ўзини шампан ва газланган виноларни ишлаб чиқариш бўйича ягона ихтисослашган завод сифатида тан оладиган «Ўзбекистон шампани» акциядорлик жамиятининг 51,48 фоиз давлат улушини сотиб олиш учун аризаларни қабул қилиш бошланди.
Президент фармони билан давлат мулкини 1 сўм қийматда сотиш амалиёти бекор қилинди. Объектлар савдоларга бозор нархларида чиқарилади. Мол-мулк сотилганидан кейин ҳудудлар ва давлат бюджети ихтиёрида қоладиган маблағлар улуши 73 фоиздан 87 фоизгача оширилди.
Тошкент марказидаги газета ишлаб чиқариш мажмуаси биносини сотиб олиш бўйича тендерда Metro Plaza компанияси ғолиб бўлди. Асосчилар орасида ака-ука Мамасаидовлар ва Миродил Фазилов бор.
Президент видеоселектор йиғилишида давлат активларини хусусийлаштиришни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. «Қўчқоров, Ортиқовнинг иш фаолиятига давлат улуши мавжуд корхоналарни жорий йилда уч бараварга қисқартириш натижалари бўйича баҳо берилади», — деди давлат раҳбари.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг